Россиянинг яна бир шаҳридан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилади
Россиянинг Волгоград шаҳридан Фарғона шаҳрига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилиши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, парвозларнинг декабрь ойида бошланиши ҳақида Волгоград халқаро аэропортининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси Анастасия Голодова очиқлаган.
«‘S7 Airlinesʼ авиакомпанияси 2021 йил 7 декабрдан Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрига парвозлар дастурини амалга оширади», — дея маълум қилган у. Қайд этилишича, самолётлар Волгоград аэропортидан Фарғона шаҳрига ҳафтада бир марта — сешанба куни парвоз қилади.