Самарқандда 8 ойлик чақалоқ уй ичида қулфланиб қолди
Самарқанд шаҳрида 10 октябрь куни 8 ойлик чақалоқ уй ичида қулфланиб қолди.
Маълум бўлишича, соат 21:15 атрофида шаҳарнинг Сартепо масканидаги уйда яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожаат қилган. Унда уйнинг эшиги қулфланиб қолгани ва хонада 8 ойлик фарзанди ёлғиз қолгани айтилган.
Мурожаат юзасидан бошқарманинг қутқарув отряди воқеа жойига етиб борган ва қулфланиб қолган эшикни беталафот очиб, 8 ойлик қиз онасига соғ-саломат топширилган.