Ўзбекистонда 10 ойда цемент импорти 336,5 минг тоннага ошди
Ўзбекистонда январь–октябрь ойларида цемент импорти 336,5 минг тоннага ошди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 114 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 миллион тонна цемент импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 336,5 минг тоннага кўп экани таъкидланган.
Мамлакатга 2021 йилнинг 10 ойида қуйидаги давлатлардан энг кўп цемент импорт қилинган:
- Қозоғистон — 1,1 миллион тонна;
- Тожикистон — 631,8 минг тонна;
- Қирғизистон — 604,3 минг тонна;
- Эрон — 51 минг тонна;
- Туркманистон — 35,6 минг тонна.
Қўмита, шунингдек, қайси ҳудуд хориждан энг кўп цемент импорт қилгани бўйича маълумот берган. Унга кўра, мазкур даврда Тошкент шаҳри энг кўп — 1,2 миллион тонна цемент импорт қилган. Қолган ҳудудлар кўрсаткичи қуйидагича:
- Фарғона вилояти — 391 минг тонна:
- Андижон вилояти — 351 минг тонна:
- Наманган вилояти — 140 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти — 110 минг тонна;
- Тошкент вилояти — 91 минг тонна;
- Жиззах вилояти — 66 минг тонна;
- Самарқанд вилояти — 26 минг тонна;
- Бухоро вилояти — 11 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти — 10 минг тонна;
- Сирдарё вилояти — 8 минг тонна.