Таълим кредитларини ажратиш тартибини маълум қилинди

Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.

Фото: «Tez News»

Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.

Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ариза;
  • тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
  • кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
  • банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 фоиз) ажратилади.

Янгиликлар