«Толибон» эркакларга соқол олишни тақиқлади
«Толибон» Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида замонавий соч турмаги қилишни ва соқол олишини тақиқлади.
Қайд этилишича, Ислом йўналиши вазирлиги расмийлари Ҳелманд вилоятининг маркази – Лашкаргоҳда эркаклар сартарошхоналари вакиллари билан учрашган ва сочни турмакламаслик ҳамда соқолни олмасликни сўраган. Бундан ташқари, сартарошхоналарда мусиқа ва мадҳиялар ижро этилмаслик ҳам айтилган.
Маълумот ўрнида, «Толибон» Афғонистон Аёллар ишлари вазирлигини тугатиб, унинг ўрнига Ислом йўналиши вазирлигини жорий қилган. Бундан ташқари, «Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл вазирлар бўлмаслигини айтган.