Тошкент–Деҳли йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилади
«Uzbekistan Airways» 24 декабрдан бошлаб Деҳлига авиақатновларни ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширади.
Қайд этилишича, Тошкент–Деҳли йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 миллион 282 минг 850 сўмдан, Тошкент–Деҳли–Тошкент йўналишида эса 3 миллион 922 минг 586 сўмдан бошланади.