Тошкентда автобус «Lacetti» ва «Matiz» билан тўқнашди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 15 октябрь куни автобус «Lacetti» ва «Matiz» билан тўқнашиб кетди.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 15 октябрь куни автобус «Lacetti» ва «Matiz» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. Унда 1999 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги «Lacetti», Ў.Ў. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автобус ва А.С. бошқарувидаги «Matiz» русумли автомобиль тўқнашган.
Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Транспорт воситаларига зарар етган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.