Тошкентда фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прократура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.У. ва Б.А.лар фуқаро Д.га 200 000 доллар эвазига Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб 20 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар