Ўзбекистонда Янги йил байрамини оила даврасида, уйда нишонлаш тавсия этилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва мамлакат ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланган.
Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилган.