6 ойда метрополитенда қанча йўловчи ташилган?
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 бараварга кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида метрополитенда 47,0 миллион йўловчи ташилган.
Шунингдек, электр транспортида йўловчи ташиш таркиби:
- Метро – 97,4 %
- Трамвай – 2,0 %
- Троллейбус – 0,6 %