Ўзбекистонда ковидга қарши фойдаланиш учун яна 7,5 млн доза вакцина топширилди
Ўзбекистонда ковидга қарши яна 7,5 миллион доза вакцина фойдаланиш учун топширилди.
Қайд этилишича, улардан:
- 6 498 020 дозаси «ZF-UZ-VAC 2001»;
- 408 000 дозаси «Спутник-V»;
- 660 000 дозаси «AstraZeneca» вакциналаридир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 42 805 618 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 2 254 480 дозаси «AstraZeneca»;
- 32 431 838 дозаси «ZF-UZ-VAC 2001»;
- 1 128 500 дозаси «Спутник-V»;
- 3 000 060 дозаси «Moderna»;
- 2 014 740 дозаси «Pfizer/BioNTech»;
- 1 976 000 дозаси «Sinovac»
вакцинаси бўлиб, шундан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.