Telegram’да янги функция ишга туширилади
Telegram’да ноябрь ойида расмий рекламаларни ўчириб қўйиш бўйича пуллик функция ишга туширилиши режалаштирилгани маълум бўлди.
Мессенжер асосчиси Павел Дуров ўз каналида, функцияни арзон обуна шаклида расмийлаштириш мумкинлиги фойдаланувчиларга Telegram ривожланиши учун бевосита қўллаб-қувватлаш имконини беришини маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, баъзи фойдаланувчилар ўз каналидаги рекламаларни ўчиришни хоҳлашини маълум қилган бўлиб, айни пайтда маъмурият бу таклифни амалга ошириш учун иқтисодий шартларни ҳисоблаб чиқмоқда. «Реклама берувчилар тез орада исталган каналга ‘кўринмас’ реклама жойлаштириши мумкин бўлади», — дея қўшимча қилган Дуров.