«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди

«Ўзгидромет» хизмати айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши, ҳарорат -16 даражагача совиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди.

Унга кўра, 12–15 декабрда Каспий денгизи ҳудудидан нам ҳаво ҳамда Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

Тоғ ва тоғолди туманларда 12–13 декабрь кунлари қор ёғади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Мамлакат бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8–10 даража пасайиши мумкин. Шу билан бирга, 13–15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3–8 даража совуққача, кундузи 0–5 даража илиққача, шимолда кечаси 7–12 даража совуқ бўлади. Қолаверса, баъзи жойларда ҳарорат 14–16 совуққача, кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлиши мумкин.

Янгиликлар