Жиззахда 18 ёшли йигит ўғирланган машинада ЙТҲга учради

Жиззах шаҳрида 1 ноябрь куни 2003 йилда туғилган йигит маст ҳолда «Lacetti» машинасини ўғирлаб, йўл транспорт ҳодисаси содир этди.

Маълум қилинишича, Қассоблик маҳалласида яшовчи 18 ёшли йигит соат таҳминан 03:00 атрофида маҳалла ҳудудидан «Lacetti» машинасини ўғирлаб кетган. Йигит спиртли ичимлик таъсирида бўлгани ва ўз хатти-ҳаракатини назорат қила олмай, машинанинг ён ойнасини синдириб, олиб қочгани аниқланган.

Oрадан кўп вақт ўтмай йигит маст ҳолатда Шароф Рашидов кўчасида йўлни ажратувчи бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган. ЙТҲ пайтида воқеа жойига келган йўл-патруль хизмати инспектори машина салонида 2 нафар йўловчи борлигини аниқлаган. Ҳозирда йўловчилар шахсига аниқлик киритилмоқда.

Олиб қочилган машина Бахмал тумани Тонготар қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқарога тегишлилиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар