Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев 7 ноябрдаги йиғилишда сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг ягона йўли рақамлаштириш эканини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Насос станцияларига 1,7 мингта «онлайн» назорат қурилмаси ва 12 мингта «ақлли сув» қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ, деди президент.

Шу боис Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.

Таъкидланишича, ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40% туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.

Қарорлар