Тошкентнинг 3 туманида вақтинча электр ва газ таъминоти тўхтатилди

Бугун 26 август куни Тошкент шаҳрининг айрим туманларида электр энергияси қисман узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот ҳизмати хабар беради.

Мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, қуйидаги манзилларда электр таъминотини етказиб бериш ҳизмати вақтинча тўхтатилди:

Бектемир тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача: «Забардаст» маҳалласи;

Яккасарой тумани, соат 10:00 дан 15:00 гача: «Армугон» маҳалласи.

Шунингдек, Янгихаёт туманида ҳам газ 10:00 дан 17:00 гача вақтинча ўчирилди:

Хушнуд маҳалласидаги 17 та кўп қаватли уйдаги 1389 та хонадон.

Коммунал