Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 4 ойда 14 трлн сўмдан ошди

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,6% ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 14,5 трлн сўмни ташкил этган.

Хусусан, таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳасидаги хизматлар 43,3% улуш билан устунлик қилди.

Ҳудудлар кесимида таълим хизматлари ҳажми:

• Тошкент шаҳри — 7,5 трлн сўм;

• Самарқанд вилояти — 993,6 млрд сўм;

• Фарғона вилояти — 834 млрд сўм;

• Андижон вилояти — 730,7 млрд сўм;

• Тошкент вилояти — 717,8 млрд сўм;

• Бухоро вилояти — 639,9 млрд сўм;

• Наманган вилояти — 638,8 млрд сўм;

• Қашқадарё вилояти — 552 млрд сўм;

• Хоразм вилояти — 454,2 млрд сўм;

• Сурхондарё вилояти — 448,2 млрд сўм;

• Қорақалпоғистон Республикаси — 413,1 млрд сўм;

• Жиззах вилояти — 215,1 млрд сўм;

• Навоий вилояти — 179,8 млрд сўм;

• Сирдарё вилояти — 159,1 млрд сўм.

Ўзбекистон