Бугун Тошкентнинг 2 туманида вақтинча газ ўчирилади

Бугун 29 август куни Тошкент шаҳрининг Миробод ва Юнусобод туманларида газ қисман узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати ҳабар беради.

Мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда газ таъминоти ўчирилади:

Миробод тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача:

«Тонг юлдузи» маҳалласидаги кўп қаватли уйлардаги 642 та хонадон;

Юнусобод тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача:

«Тикланиш» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 540 та хусусий турар-жой, 13 та улгуржи истеъмолчи.

Коммунал