Тошкентда давлат захирасидаги ерни $750 мингга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳудудни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган

Давлат захирасида бўлган ер майдонини ноқонуний расмийлаштириб бериш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгийўл туманида жойлашган ҳамда давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини архитектура ва кадастр тизимларида ишловчи мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 750 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда эркак сўралган пул маблағи ҳисобидан олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон