Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $41 миллиардга етди

Экспорт ҳажми 15,9 миллиард долларни, импорт эса 25,1 миллиард долларни ташкил этди

2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд долларни ташкил этди, деб хабар беради Статистика қўмитаси ҳисоботида.

Хусусан, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда у 7,4% га ($2,8 млрд) ошган.

Экспорт ҳажми 15,9 миллиард долларни ташкил этди (8,8%га камайди), импорт эса 25,1 миллиард долларни ташкил этди (21%га ўсди). Натижада импорт ва экспорт ўртасидаги манфий фарқ 9,3 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистон