Тошкентда аёлга тегажоғлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Жамоат жойида 22 ёшли йигит аёлга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди.

Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида туғилган М.И жамоат жойида фуқаро Й.М нинг орқасига тегиниб, қўлидан ушлаб деворга сиқиб қучоқламоқчи бўлган. Натижада Й.М бақиргани учун у воқеа жойидан қочиб кетган.

Ушбу ҳолат Юнусобод тумани 15-мавзенинг кириш жойи олдида содир бўлган.

Бу юзасидан 25 октябрь куни Жиноий ишлар бошқармаси туман суди очиқ суд мажлиси кўриб чиқилди.

Судда М.И айбини тан олиб, енгиллик берилишини сўради.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи МЖтКнинг 41-1 моддаси қисмда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни амалга оширгани учун 5 сутка озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Жамият