Ўзбекистонда бир қатор тадбиркорлар солиқ текширувидан озод қилинади

Ўзбекистонда бир қатор тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувлари бекор қилинади, деб хабар қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Солиқларни ўз вақтида тўлаётган ва қонун ҳужжатларига риоя қилувчи тадбиркорлик субъектлари учун шароитларни яхшилаш мақсадида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Барқарорлик рейтинги юқори «ААА»га эга бўлган тадбиркорлар солиқ текширувларидан озод қилинади, қўшилган қиймат солиғи суммалари эса бир кун ичида текширишларсиз уларга қайтарилади.

Бундан ташқари, «А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғидан бошқа барча солиқлардан мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтаришни уч кун муддатда амалга ошириш белгилаб қўйилмоқда.

Иқтисодиёт