Тошкентда Германияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Юнусобод туманида Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар 9 нафар фуқарони чув туширгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ф.А.» МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (илгари судланган) ижтимоий тармоқларда Германияда ишга жойлаштириш бўйича ёлғон эълонлар бергани маълум бўлди.

Улар ушбу эълонлар асосида мурожаат қилган 9 нафар фуқарога сохта меҳнат шартномалари тузиб, жами $12,5 минг ва 73,2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент