Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Кўкдала туманида газ қуйиш станциясида портлаш юз бергани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

16 июль куни соат 14:40 да Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани «Олтиндала» МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудидаги ёқилғи резервуарида чақнаш юз бериб, ёнғин чиққани ҳақида хабар бергандик.

ФВВ берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ёнғин миқёси ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари давом этмоқда. Суд-тиббий, суд-кимёвий, биологик, криминалистик ва ёнғин-техник экспертизалар тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон