Қорақалпоғистонда 1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида электр энергиядан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тўрткўл туманида «З.Т.» хусусий корхонаси ва «Ч.З.» оилавий корхонаси масъул шахслари фуқаро А.А.га тегишли Нукус кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланган.
Натижада жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.