Ўзбекистонда 12 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 12 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.