Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланди
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизматига кўра, мазкур баённинг 1-иловасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр бўлади.
Тошкент шаҳри бўйича Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.





