Андижондаги меҳмонхонада ёнғин чиқди
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида жойлашган меҳмонхонада ёнғин чиқди.

Қайд этилишича, кеча, 1 март куни соат 16:26 да Хонобод шаҳри «Хонтоғ» маҳалласидаги «Хонтоғ» меҳмонхонасининг иккинчи қаватида жойлашган кафеда ёнғин чиққан. Ёнғин оқибатида кафенинг 60 метр квадрат майдон қисмидаги шифт, том қисми ва жиҳозлари ёнган.
Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ўт ўчириш экипажи соат 16:32 да ҳодиса жойига етиб борган ва олов соат 16:45 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида бинонинг 50 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарари аниқланмоқда», дейилади хабарда.





