Aндижонда салкам 175 млн сўмлик дориларни ноқонуний равишда сотган фуқаролар қўлга олинди
Aндижон вилоятида дориларни фуқарога қиммат нархда пуллаган жиноий гуруҳ ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Тez News»га маълум қилди.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Aндижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро A.Х. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, дори воситалари нархини сунъий равишда ошириб, муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаган. Натижада харидор M.П.га хорижда ишлаб чиқарилган «Пропинем», «Миропенем» ва «Бициклол» дори воситаларини 13 минг 550 доллар ва 34 миллион 900 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан A.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Aввалроқ Чиноз ва Наманганда талаб юқори бўлган дорининг ҳар бир қутисини 576 минг сўмдан пуллаган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: