Беларусь расмийлари Сергей ва Светлана Тихановскийларга 134 кун ичида биринчи марта суҳбатлашишга рухсат берди

Минскда ҳибсда сақланаётган Беларусь блогери Сергей Тихановский тўрт ой ичида биринчи марта рафиқаси, Беларусь муҳолифати раҳбари Светлана Тихановская билан суҳбатлашди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.

Кадр: Telegram

«Ҳозиргина Светлана ва Сергей Тихановский ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Бу 4 ой ичида, 134 кун ичида биринчи суҳбат», — дейилади Тихановскаянинг Telegram’даги каналида.

Светлана Тихановскаянинг маслаҳатчиси Франак Вячоркага кўра, улар суҳбат давомида болалар ва Сергей Тихановскийнинг ҳибсда сақланиши ҳақида гаплашган. Тихановский рафиқасини «қаттиқроқ» бўлишга ва дунё раҳбарлари билан учрашишни давом эттиришга чақирди. Вячорка суҳбат пайтида кимдир Тихановскийнинг ёнида бўлган, деб ҳисоблашини маълум қилди.

Тихановскаянинг Telegram каналида унинг эри билан суҳбатидан парчалар эълон қилинди.

Сергей Тихановский Беларусь президентлигига номзодини қўйишни режалаштирган. Сайлов кампанияси пайтида у бир нечта жиноий ишлар бўйича ҳибсга олинган. Шундан кейин унинг ўрнига рафиқаси Светлана Тихановская номзод бўлишга қарор қилган.

Тихановская Белоруссияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида, мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 10 кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. У ва унинг штаб-квартираси Тихановскаянинг биринчи ўринни эгаллашини талаб қилиб, сайлов натижаларини тан олмадилар.

Аввалроқ Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаянинг мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.

Янгиликлар