Фоторепортаж: Минскда Лукашенко тарафдорлари митинг ўтказди. Унга президент ҳам ташриф буюрди

Минскдаги Мустақиллик майдонида ҳукумат тарафдорлари митинг ўтказди. Унда Беларусь президенти Aлександр Лукашенко ҳам иштирок этди. У ўз тарафдорларига «мен сизнинг олдингизда тиз чўкдим» ибораси билан миннатдорчилик билдирди ва мамлакатда янги сайловлар ўтказилиши мумкинлигини рад этди. «РБК» Минскда бўлиб ўтган митинг қандай ўтгани тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.

Фото: «ТАСС»

Лукашенко митинг қатнашчиларига: «Мен сизнинг олдингизда тиз чўкаман, ҳаётимда биринчи марта сиз бунга лойиқсиз», — деди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Майдонга Республика Кенгаши спикери Наталья Кочанова ҳам келди.

Фото: «ТАСС»

Митингда Беларусь Республикаси Вакиллар палатаси раиси Владимир Aндреиченко ҳам иштирок этди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «АР Photo»

Фото: «Tut.by»

Фото: «Reuters»

Фото: «Reuters»

Фото: «Tut.by»

Маълумот ўрнида, Беларусда 9 августда ўтказилган президент сайлови натижаларидан норози бўлган одамлар ва кучишлатар идоралар ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар содир бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80 фоиздан ортиқ, мухолифат етакчиси Светлана Тихановская эса 10 фоиздан ортиқ овоз тўплаган.

Янгиликлар