Фоторепортаж: Беларусда норозилик намойишларининг иккинчи кечаси
Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида 26 йилдан бери давлатни бошқариб келаётган Александр Лукашенко ғалаба қозонди. Сайлов натижалари Минскда ва бошқа шаҳарларда иккинчи кеча ҳам давом этган норозилик намойишларига сабаб бўлди. 10 август кечаси намойишчилардан бири вафот этди. ИИВ хабарига кўра, бу ҳол намойишчи хавфсизлик кучларига номаълум портловчи мосламани улоқтираётганда содир бўлган. «РБК» нашри Беларусь пойтахти содир бўлган воқеалар юзасидан фоторепортаж тайёрлади.
Аввалроқ 9 август куни Беларусда намойишчилар ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашув юзага келгани ҳақда хабар берилган эди. Шунингдек, президентлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилингани ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ғалабаси билан табриклагани хабар қилинган эди.