Ҳиндистонда ҳарорат рекорд даражада кўтарилиши оқибатида 20 киши вафот этди

Ҳиндистонда жазирама иссиқ туфайли бир суткада камида 20 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».

Энг кўп қурбонлар сони шарқий Одиша штатида қайд этилган бўлиб, у ерда 10 киши ҳалок бўлган. Улардан саккиз нафари шифохонага етиб келгунига қадар вафот этган.

Қўшни Жхарханд штатида жазирама тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлди. Улардан уч нафари шифохонада вафот этган. Шифокорлар ўлим сабабини ҳаддан ташқари иссиқлик деб ҳисоблашди.

Ражастан штатида расмийлар беш нафар қурбон ҳақида хабар беришди. Штат соғлиқни сақлаш ходими Рави Пракаш Матҳурнинг сўзларига кўра, жиддий касалликларнинг кучайиши ва бошқа сабаблар туфайли кўплаб ўлимлар иссиқ тўлқинлар пайтида ҳам содир бўлди. Белгиланган протоколга кўра, уларни иссиқлик уриши туфайли ўлим деб ҳисоблаш мумкин эмас.

Ҳиндистоннинг айрим штатларида бир неча кун кетма-кет 50 даражадан ошиб кетган ғайритабиий иссиқлик сақланиб қолди. 2024 йил май ойи мамлакат тарихидаги энг иссиқ май ойларидан бири бўлди.

Янгиликлар