Боқий шаҳар тарихий ва этнографик боғида чет эл фуқаролари учун Дьюти Фри дўкони очилди

Боқий шаҳар тарихий ва этнографик боғида чет эл фуқаролари учун ички ҳудудда фаолият юритадиган Дьюти Фри дўкони очилди. Лицензия тақдим этиш маросимида Silk Road Samarkand мажмуаси раҳбарлари, Божхона қўмитаси вакиллари, Сайёҳлик полицияси ва AeroHoreca вакиллари иштирок этишди.

Мажмуада яна иккита дўкон очилиши режалаштирилган, булар Silk Road by Minyoun ва Samarkand Regency Amir Temur меҳмонхоналарида.

Дьюти Фри дўконларида товарларни шахсни тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, қайтиш чиптаси тақдим этилгандан сўнг сотиб олишингиз мумкин. Мижозларга Самарқанд халқаро аэропортидан жўнаб кетаётганда сотиб олинган товарлари қадоқланган равишда топширилади.

Янгиликлар