Фарғонада 18 август куни момақалдироқ бўлиши мумкин
«Ўзгидромет» 18 август куни Фарғона вилоятида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: ЎзА
Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 25—30 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.