Фото: Зомин тоғларида қор ёғди

Жиззах вилояти Зомин туманидаги тоғ ёнбағирларида 10 октябрь куни қор ёғди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 9 октябрдан республика ҳудудига яна совуқ ҳаво кириб кела бошлаган, куннинг биринчи ярмида ҳудуднинг айрим қисмларида ҳаво ҳарорати 8 октябрдан 4—6 даражага паст бўлган.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Худди шундай совуқ ҳаво 10 октябрда ҳам давом этади. Кечаси ҳарорат 3—6 даража, шимолда 0—3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13—17 даражадан юқори бўлмайди, бу 5—7 даражага меъёрдан паст.

Республиканинг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Фақат мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистон ҳудудидан нам булут массалари кириб келади. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, денгиз сатҳидан 2000 метр баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудида биринчи қор ёғгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар