Қамчиқ довонида қор ёғишни бошлади (видео)

Айни вақтда А-373 автомобиль йўлидан ўтган Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати

«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинган эди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйидан келган антициклоннинг совуқ ва кам нам ҳавоси таъсирида бўлиши хабар қилинди.