Ўзбекистонлик хоккейчилар 2025-Жаҳон чемпионатида иштирок этади
Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Ўзбекистон терма жамоасини 2025 йилги жаҳон чемпионатининг IV дивизиони иштирокчилари қаторига киритди, — деб хабар беради Ўзбекистон Хоккей федерацияси.
Унинг IV дивизиондаги рақиблари Эрон, Қувайт, Индонезия, Малайзия ва Арманистон терма жамоалари бўлади.
Чемпионат ўтказиладиган жой ва сана кейинроқ маълум қилинади. Турнирда ғолиб бўлган жамоа кейинги кучли III дивизионга йўл олади.