Афғонистонда гўзаллик салонларининг фаолияти тақиқланди

«Толибон» Қобул ва Афғонистоннинг бошқа вилоятларида гўзаллик салонларининг фаолиятини тақиқлади.

Афғонистон Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлигига кўра, мамлакатдаги гўзаллик салонларини бир ой ичида ёпиш бўйича топшириқ берилган. Бу афғон аёлларининг жамоат жойларига киришига нисбатан қўйилган сўнгги чеклов ҳисобланади. Бу муддатдан кейин ҳам фаолиятини юритишда давом этадиган салонларга берилган лицензиялар ва шартномалар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланиши қайд этилган.

Маълумот учун, 2001 йилда «Толибон» ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг, 11 сентябрь воқеаларидан бир неча ҳафта ўтиб Қобул ва Афғонистоннинг бошқа шаҳарларида илк гўзаллик салонлари пайдо бўлганди. 2021 йилнинг август ойида «Толибон» Афғонистон ҳукумати тепасига иккинчи бор келганидан сўнг дастлабки пайтларда баъзи гўзаллик салонларига ўз белгилари ва деразаларини яширган ҳолда фаолият юритишга ва аёлларни иш билан таъминлашга рухсат берилганди.

Янгиликлар