Иштихон тумани ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича вилоятда 7-ўринни эгаллади

Самарқанд вилояти Иштихон тумани ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича вилоятда 7-ўринни эгаллади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Иштихон туман кенгашининг XVIII сессияси бўлиб ўтган. Сессияда кун тартибидаги масала туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Шерзод Ибрагимовнинг ҳисоботи тингланган.

Шунингдек, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳи раҳбари Ибрагимов Иштихондаги «темир дафтарга»га киритилган муҳтож оилалар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ахбороти эштилган. Ахборот давомида аҳолини камабағалликдан босқичма-босқич чиқариш, «темир дафтар»га киритиладиган оилаларни қўшиш борасида фикрлар тингланиб, депутатлар томонидан маъқулланган.

Кун тартибидаги учинчи масала жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг раиси Камолиддин Пансатов ҳамда Иштихон туманлараро иқтисодий судининг раиси Нурбек Умаровларнинг фаолияти юзасидан ахборотлари тингланган. Сессия сўнгида депутатлар томонидан кўтарилган муаммо ва мурожааатлар ўрганилган.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, рейтингда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши «ўрта» деб баҳоланган. Ушбу кўрсаткичлар бўйича мамлакатда 47-ўринни, вилоят бўйича эса 7-ўринни эгаллаган.

Бундан аввал Пайариқ ҳокими туманнинг «қониқарсиз» ҳудуд деб топилишида ўзи айбдорлигини айтиб, аҳолидан узр сўрагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 13 октябрь кунги йигирма иккинчи сессиясида 2020—2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи кўриб чиқилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар