Маданият вазири ўринбосари Бухородаги тарихий ёдгорликлар реставрацияси билан танишди (фото)

Республика маданият вазири ўринбосари, маданий-мерос департаменти раҳбари Камола Оқилова Бухорода бўлиб, тарихий ёдгорликларининг реставрацияси билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 6 октябрь куни республика маданият вазирининг ўринбосари, маданий-мерос департаменти раҳбари Камола Оқилова Бухорода бўлди. Вазир ўринбосари вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Йўлдош Генжаев ва бошқа мутасаддилар билан учрашиб, Бухоро шаҳридаги баъзи маданий мерос объектларининг сақланиши, ҳамда таъмири билан қизиқди.

«Ўрганиш доирасида Халқаро ‘UNESCO’ ва ‘ICOMOS’ ташкилотларининг талабларидан келиб чиқиб, ‘Маданий мерос ЛИТИ’ маъсулияти чекланган жамияти томонидан Бухоро тарихий марказидаги моддий-маданий мерос объектлари, жумладан, ‘Мир Aраб’ мадрасаси, ‘Aрк’ мажмуасининг ‘Қушбеги’, ‘Саломхона’, ‘Тахтхона’, ‘Сайсхонаъ ва Жоме масжиди, шунингдек, ‘Минораи калон’, ‘Aмир Олимхон’ ҳамда ‘Aбдулазизхон’ мадрасаларини реставрасия қилиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга эътибор қаратилди. Лойиҳага кўра бу тарихий иншоотларнинг меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботи IICAC—Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти томонидан тайёрланган. Мазкур лойиҳалар ва уларнинг меросга бўлган таъсири ҳисоботлари Бухоро вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 6 августдаги хати орқали ‘UNESCO’ ишлари бўйича Республика Миллий комиссиясига тақдим этилган» — дейди вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудов.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«UNESCO» ишлари бўйича республика Миллий комиссиясининг 15 cентябрдаги хатига мувофиқ, «Aрк» мажмуасининг «Қушбеги», «Саломхона», «Сайсхона» ҳовлиси, «Минораи калон» мажмуи, «Мир Aраб» мадрасасининг таъмири билан боғлиқ. Хусусан, том ёпиш дренажлаш ишлари, поллар, ички хоналар, ҳовли йўлакчаларини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, ахлат ташлаш учун идишлар, ёғоч деворлар ҳамда ўриндиқларни ўрнатиш лойиҳалари ҳам халқаро ташкилот мутахассислари томонидан маъқулланган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ташриф давомида республика Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Илмий — эксперт Кенгаши аъзолари юқорида маъқулланган лойиҳалар юзасидан республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дирекцияси томонидан тегишли маблағнинг ажратилиши ҳамда қурилиш-реставрация ишларини аниқ муддатда бошлаш бўйича келишиб олган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Маданият вазири ўринбосари Бухоро шаҳрининг бир қатор тарихий мажмуалари, жумладан, «Гавкушон» ва «Хўжакалон» масжидларида, «Галерея» санъат музейи ҳамда бўлиб, шаҳарда туризм салоҳиятини янада ривожлантириш борасидаги ўз таклиф ва тавсияларини берган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ юз йилдан буён битмаётган яра. Қорабоғ можаросининг тарихи ва бугуни ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар