Самарқанд шаҳри кўчаларини таъмирлаш учун 300 млн долларлик танлов ўтказилади

Самарқанд шаҳри кўчаларини таъмирлаш учун 300 миллион долларлик танлов ўтказилади. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 14-сессиясида маълум қилинди.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 14-сессиясида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг таъкидлашича, Самарқанд шаҳрининг Амир Темур, Бўстонсарой ва  Рудакий кўчаларини реконструкция қилиш ва замонавий таъмирлаш учун 300 миллион долларлик танлов ўтказилади.

Бу маблағнинг 210 миллион доллари йўл қурилиши ва 90 миллион доллари сув ўтказишга йўналтирилади. Бунда йўлларни тўлиқ замонавий қиёфада таъмирлаш, гул экиш, пиёдалар йўлакларини таъмирлаш талаб этилади. Маълум қилинишича, ҳозиргача ушбу танловда қатнашиш учун 9 та хорижий давлатдан 18 та таклиф тушган.

Аввалроқ Самарқандда қиймати 21 миллиард 125 миллион сўмни ташкил қилган савдо маркази фаолият бошлаши маълум қилинганди. Шунингдек, Маданият вазирлиги Самарқанддаги тарихий бинонинг бузилиши юзасидан муносабат билдирганди.

Янгиликлар