Самарқандда қиймати 21 млрд 125 млн сўмни ташкил қилган савдо маркази фаолият бошлайди

Самарқанд вилояти Мирзо Улуғбек кўчасида қиймати 21 млрд 125 млн сўмни ташкил қилган савдо маркази фаолият бошлаш арафасида. Бу ҳақда Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, савдо марказининг очилиши декабр ойига режалаштирилиб, марказга «Marokand city» номи берилган.

Ушбу марказида болалар учун қизиқарли майдончалар ва аттраксионлар, заргарлик дўконлари, озиқ-овқат кортлари, кийим-кечак дўконлари, саноат маҳсулотлари ва бошқа кўплаб савдо расталари фаолияти йўлга қўйилиши, маҳсулотлар турларининг хилма-хиллиги ташриф буюрувчиларнинг барча маҳсулотларни бир жойнинг ўзидан олиш имконини яратиб бериши кутиляпти.

Меҳмонлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида йирик автотураргоҳ ташкил етилган. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 170 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Аввалроқ Бухорода қурилаётган «Bukhara City»га 600 млн доллар инвестиция жалб қилиниши, Ғиждувонда 2 гектардан ортиқ майдонда «Business city» қурилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар