Ғиждувонда 2 гектардан ортиқ майдонда «Business city» қурилади (видео)

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида «Business city» қурилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ғиждувон «Business city» туман марказининг «Дегрезон» маҳалласи ХХI аср кўчаси билан туташ «Ғиждувон деҳқон бозори» ён томонида 2020—2022 йиллар давомида қурилиши режалаштирилган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ғиждувон «Business city» лойиҳасини амалга оширишда мавжуд эски нотурар объект ва хонадонлар ўрнига кўп қаватли уйлар қуриш, кўнгилочар савдо ва маиший мажмуалар, соғломлаштириш маркази объектлари, ёшлар учун электрон кутубхона барпо этиш кўзда тутилган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, ушбу лойиҳада аҳоли ҳордиқ чиқариши учун яшил ҳудуд барпо этиш ҳам режага киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўдакўл қирғоғида қиймати 6 миллион долларни ташкил этган сайёҳлик курорти ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Технопарк кампуси ташкил қилиниши маълум қилинди.

Янгиликлар