Маҳаллий қурилиш учун 2023 йил бошидан қанча сарфлангани маълум бўлди
Маҳаллий қурилиш ишлари учун шу йилнинг дастлабки уч ойида қанча трлн сўм сарфлангани ҳамда қурилиш ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори эканлиги маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 24,8 фоизни ташкил этади.
Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 3,6 %
- Андижон вилояти – 4,4 %
- Бухоро вилояти – 6,2 %
- Жиззах вилояти – 2,4 %
- Қашқадарё вилояти – 6,1%
- Навоий вилояти – 4,3 %
- Наманган вилояти – 4,7%
- Самарқанд вилояти – 6,3 %
- Сурхондарё вилояти – 5,3 %
- Сидаре вилояти – 2,3 %
- Тошкент вилояти – 10,6 %
- Фарғона вилояти – 6,2 %
- Хоразм вилояти – 3,2 %
- Тошкент шаҳри – 24,8 %





