Ledokol Group реклама холдинги раҳбарига Ўзбекистонда маркетинг ва рекламани ривожлантиришдаги хизматлари учун мукофот тақдим этилди
Дилшод Музаффаров Ўзбекистонда маркетинг ва рекламани ривожлантиришдаги хизматлари учун мукофотга сазовор бўлди.
19 май куни Humo Arena мажмуасида Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан таъсис этилган VII йиллик «Йил бренди-2023» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жорий йилда Ledokol Group реклама холдинги директори Дилшод Музаффаров Ўзбекистонда маркетинг ва рекламани ривожлантиришдаги хизматлари учун махсус номинацияга сазовор бўлди.
«Дилшод мендан ва кўплаб бозор иштирокчиларидан ёш бўлса-да, ёшлигиданоқ соҳани яхши кўра билиш қобилиятига эга эди — у ҳозир биз ҳаммамиз қилаётган ишимизга асос солган. Биз фаол иштирок этган ва Интернет-маркетингни илгари сурган Usenet ва Mobicon конференцияларига — у ва унинг жамоаси бошлаб берган. Биз, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви аъзоларидан бунинг учун ундан миннатдормиз ва Дилшоднинг эришган ютуқлари ҳамда муваффақиятларини бажонидил эътироф этдик. Биз муваффақият билан давом эттираётган жараённи бошлаб бергани учун Дилшод Музаффаровга катта раҳмат», — деб ўртоқлашди Ўзбекистон Маркетинг Уюшмаси асосчиси Диёр Мирзааҳмедов.
Дилшод Музаффаров Ўзбекистонда замонавий реклама индустриясининг дебочасида турган. 2010 йилда Ledokol Group холдинги Ўзбекистон учун Facebook, Google ва Яндекс да реклама намойиш этишни расман имконли қилган ва бу салмоқли ютуққа айланди. Mail.ru, Яндекс ва Dentsu Aegis Group каби гигантларнинг эксклюзив минтақавий ҳамкори бўлган Ledokol Group қисқа вақт ичида Ўзбекистон реклама бозорида асосий ўйинчи мақомига эга бўлди.
Бундан ташқари, унинг раҳбарлиги остида 10 000 дан зиёдиштирокчиларни, жумладан, жаҳоннинг етакчи IT-компаниялари вакилларини жалб этган рақамли маркетинг бўйича энг йирик конференциялар ўтказилди. Ушбу тадбирлар юртимизда рақамли маркетингни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.
Бугунги кунда Ledokol Group жамоаси инновацияларга содиқлик ва интилишни намойиш этган ҳолда, Ўзбекистон реклама индустриясини ривожлантиришда давом этмоқда.
Ledokol Group — 2023 йилдан бери OMD Group нинг Ўзбекистондаги ҳамкори ҳисобланади. OMD Group (Omnicom нинг бир қисми) — 2022 йил натижаларига кўра (RECMA & AdAge маълумотларига кўра) энг йирик халқаро реклама агентлиги ҳисобланади.
RECMA (медиа-агентликлари бўйича халқаро мустақил тадқиқот агентлиги) томонидан No1 агентлик дея топилди: рейтингда нафақат глобал биллингларнинг энг юқори ўсиши, балки агентлик тармоғининг ҳажми, ютиб олинган тендерлар сони, мукофотлар ва бошқалар ҳам ҳисобга олинган.
Телефон: +998 (90) 315-00-03
Сайт: ledokolgroup.com