Навоийдаги уйнинг экин майдонидан кўмиб юборилган одам скелети топилди
Навоий вилояти Хатирчи туманида 16 сентябрь куни хонадонларнинг биридан уй эгаси ер ковлаётиб кўмиб юборилган одам скелети топиб олгани айтилди.
Қайд этилишича, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р. З. 2022 йилнинг 16 сентябрь куни ҳовлисида жойлашган экин ерини ковлаётган вақтида, одам суягига ўхшаш суяклар чиққанлигини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган.
Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинган.