Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди
Марказий банк 12 октябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 24,80 сўмга ошиб, 10 364,48 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 254 сўм 96 тийинга баҳоланиб, 144,09 сўмга кўтарилган. Шунингдек, 1 рубль 135 сўм 3 тийин этиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 13 октябрь, сешанба кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 339,68 сўмни ташкил қилган.