Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк 5 октябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 18,47 сўмга ошиб, 10 339,68 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 110 сўм 87 тийинга баҳоланиб, 107,30 сўмга кўтарилан. Шунингдек, 1 рубль 132 сўм 27 тийин этиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 6 октябрь, сешанба кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Ўзбекистонда 1 АҚШ долларининг расмий курси 321,21 сўмни ташкил қилган.