Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Марказий банк 28 сентябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 5,59 сўмга ошиб, 10 321,21 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 003 сўм 57 тийинга баҳоланиб, 207,03 сўмга пасайган. Шунингдек, 1 рубль 132 сўм 07 тийин этиб белгиланган.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 29 сентябрь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Ўзбекистонда доллар курси 10 300 сўмдан ошганди.

Янгиликлар